Месси Мбаппе ва Неймар билан кўпроқ ўйнашни хоҳламоқда

Alisher
29 сен 2021
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ЧЛ гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги "Манчестер Сити" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг Неймар ва Килиан Мбаппе билан майдонда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлашини айтди.

"Бу ажойиб рақиб бўлди. Биз учун "Брюгге"га қарши дурангдан сўнг ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Гол урганимдан бахтлиман. Сўнгги вақтларда кам ўйнадим. Аста-секин янги жамоамга ва яхши жамоадошларимга мослашмоқдаман. Асосийси - ғалаба қозониш ва ўсишда давом этиш.

Неймар ва Мбаппе билан қанча кўп ўйнасак, шунча яхши бўлади. Биз боримизни берган ҳолда бирга ўсишимиз ва ўз ўйин даражамизни юқорилашимиз керак.

ПСЖ бугун ўтган йили Чемпионлар Лигасининг финалида ўйнаган ва ажойиб ўйинчиларга эга жуда кучли рақибга қарши муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Бу биз учун муҳим ғалаба. Биз ўсишда давом этишимиз ва кўплаб жабҳаларда ишлашимиз керак", - дейди Месси.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe