"Монако" ҳимоячиси Курзава ПСЖга ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 авг 2015
"Монако" ҳимоячиси Лейвин Курзава тез орада ПСЖ футболчисига айланиши мумкин.

22 ёшли француз ПСЖдан "Рома"га ўтадиган Лук Диннинг ўрнини эгаллайди. Париж клуби Курзава учун 15 млн. евро тўлайди. Маълум бўлишича, "Монако" раҳбарияти таклифни қабул қилган. Футболчи шу кунларда ПСЖ билан шартонма шартларини келишиб олади.

Маълумотларга кўра, ПСЖ футболчига йилига 6 млн. евро тўлашга тайёр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com