

Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед"да Омар директорлар кенгаши аъзосига айланади ва ҳам футбол масалалари, ҳам клубнинг бизнес масалаларига жавобгар бўлади. Таъкидлаш лозим, Беррада испан (+каталон), инглиз, француз тилларида эркин мулоқот қила олади.
Эътиборлиси, Беррада бунгача "City Football Group"да трансферлар масалалари бўйича директор лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, Омар Беррада "Барселона"да ҳам юқори лавозимларда фаолият олиб борган.



