"Championat.asia" сайти ижодкорлари 2-турнинг энг яхшилари ва рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, бирин-кетин энг яхшиларни эълон қилишда давом этамиз.
Сайтимиз ижодкорлари томонидан Ироқ терма жамоаси устози Хесус Касас Гарсия иккинчи турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ироқ бу турда мусобақа фаворитларидан бири Японияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Ўйин бўйича ҳам ироқликлар японларга тенгма-тенг қаршилик кўрсатишди, Гарсия шогирдлари майдонда ҳар бир тўп учун охиригача курашишди ва ўз вазиятларини голга айлантириб кетишди. Ироқ "D" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа испаниялик мутахассис қўлостида жуда яхши ўйин кўрсатмоқда.
Осиё Кубоги-2023 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОК-2023
Изоҳлар