"Ўзи у бизга керакми?"

Omonjon To`xtamirzayev
6 mar 2025
"Бавария" Йозуа Киммих билан шартнома муддатини узайтириш борасида иккиланмоқда.

30 ёшли универсал футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йил июнь ойигача мўлжалланган.

Журналист Штефан Кумбергернинг хабар беришича, "Бавария" раҳбарияти ортиқ 30 ёшли футболчига жамоанинг келажагидаги асосий фигуралардан бири сифатида қарамаслик керак деб ҳисобламоқда. Киммих ҳали ҳам шартномани узайтириш борасида бир қарорга келмагани ҳам Мюнхенликлар кузатув кенгаши вакилларининг жиғига теккан.

Жорий мавсум Киммих Бундеслигада 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди. 


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: "Bayern & Germany" твиттери

Изоҳлар

насрилло
6 mar
Маошини камайтириб 3 Йиллик шартнома киворийлар!!!
Odilbek Abdushukurov
6 mar
Shu bolayam 30 ga kiripti-ya, bir pasda. Vaqtni tez o‘tishini.