Петер Шмейхель: "АПЛда "Ман Сити"га ҳеч ким тенглаша олмайди"

Administrator
21 сен 2023
Собиқ дарвозабон АПЛ клублари ҳақида фикр билдирди.

Петер Шмейхелнинг фикрича, "Манчестер Сити"га Англия чемпионатида ҳеч ким рақобат қила олмайди.

"Кимдир "Сити"га рақобат қила олади, деб ўйламайман. Агар кимдир рақобат қила олса, бу "Арсенал" бўлиши мумкин, аммо бу ҳам қийин масала. Хуллас, "Ман Сити"га тенглашиш қийин.

"Сити"нинг тўртта ҳимоячисига эътибор беринг. Булар Уокер, Диаш, Аканжи ва Гвардиол. Қандай қилиб улар билан рақобатлашиш мумкин?

Гвардиоланинг жамоасига тенглашиш қийин. "Ливерпуль" ҳам шу жумладан, уларда ҳимоя унчалик ҳам ишончли эмас", -дейди Петер Шмейхель.


AdministratorМуаллиф
Манба: Manchester Evening News