

Маълумотларга кўра, ПСЖ германиялик мутахассисларга эътибор қаратди. Айни дамда Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ устози Томас Тухель номзодлари кўриб чиқилмоқда. Икки мутахассисга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда, "Арсенал" эса Тухелни ўзига оғдириш ниятида.



