

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, ПСВ футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади. Нидерландия клуби футболчини 10 млн евро эвазига сотиб олишни истамади.
Маласиа февраль ойида ижара асосида ПСВга ўтганди. У жамоа таркибида 8 ўйинда қатнашиб, сермаҳсуллик қайд этмади. Энди 25 ёшли ҳимоячи Манчестерга қайтади.
Маласиа 2022 йил ёзида 15+2 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланганди.



