Расман: «Реал» Неймарга таклиф билан чиқмоқчи эмас

Narzulla Saydullayev
14 июл 2018
«Реал» ПСЖ ҳужумчиси Неймарни харид қилмоқчи эмаслигини расман эълон қилди.

«ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг бизнинг клубга ўтиши ҳақидаги кўплаб хабарларга изоҳ бермоқчимиз. «Реал» ушбу футболчи борасида қандайдир таклиф билан чиқмоқчи эмас.

Иккала клубнинг ўзаро муносабатлари жуда ажойиб. Агар «Реал» ПСЖдан қайсидир футболчини сотиб олмоқчи бўлганида дастлаб раҳбариятга мурожаат қилган бўларди», – деб ёзилади Мадрид клуби расмий сайтида.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: realmadrid.com