

"Реал" якшанба куни Испания чемпионатининг 22-тури доирасида "Райо Вальекано"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллингем учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ жароҳат олди ва кўзёшлари билан майдонни тарк этди.
"Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра Беллингемда чап оёқ ярим пай мушаги жароҳати аниқланди", – дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.
"Marca"га кўра, 22 ёшли англиялик хавбекнинг тикланиши учун тахминан 1 ой вақт керак бўлади.
Беллингем жорий мавсум барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



