Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"

Sherzod Nurmatov
11 дек 2025
"Реал" ҳужумчиси Родриго Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-турида "Манчестер Сити"дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин фикр билдирди.

"Ҳаммамиз жуда хафамиз. Нимадир етишмади. Ўйлашимча, биринчи таймда жуда яхши ўйнадик ва бу бизга 1:0 ҳисобида олдинга чиқиш имконини берди. Аммо бу устунлик етарли бўлмади. Биз ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Ҳаммамиз биламизки, бундай ўйинларда натижани энг кичик деталлар ҳал қилади. Ва айнан шундай ҳам бўлди", – деди Родриго.

"Реал" 12 очко тўплаган ва Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Ла Лигада эса мадридликлар 2-ўринда, етакчи "Барселона"дан 4 очко орқада бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com