

"Мен Упамеканонинг "Бавария"га ўтишини тасдиқлашим мумкин. Бизда футболчи ва унинг агенти билан бир неча ой давомида қизғин ва профессионал музокаралар бўлди", - дейди Салихамижич.
Манбанинг хабарига кўра, "Бавария" франциялик ҳимоячи учун 40 миллион евро миқдорида маблағ тўлайди.
22 ёшли Упамекано жорий мавсум "РБ Лейпциг" либосида Бундеслигада 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



