

Манбанинг хабарига кўра, "ирислар" шу ҳафтада таклиф кутишади.
Ришарлисон 2018 йилнинг июлида "Уотфорд"дан 39,2 миллион евро эвазига харид қилинган. 25 ёшли бразилияликнинг трансфер қиймати айни пайтда 48 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Ришарлисон жорий мавсумда барча мусобақаларда 32 та ўйинда 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
21 ёшли Гордон "Эвертон" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та тўп киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг келишуви 2025 йилнинг июнигача амал қилади.



