

"Тоттенхэм" 30 ёшли англиялик ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи.
Смоллинг ҳозирда ижара асосида "Рома"да ўйнамоқда, унинг трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли.
"Қизиллар" Смоллинг учун 20 миллион евро атрофида маблағни сўрашмоқда.
Футболчи жорий мавсум А Серияда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.



