Тухель: "Сауль "Челси"нинг муҳим футболчиси бўла олади"

Mirjalol Normatov
10 янв 2022
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Атлетико"дан ижарага олинган Сауль Ньигес борасида гапирди.

"Умид қиламанки, Сауль жамоанинг асосий футболчиси бўла олади. "Тоттенхэм"га қарши ўйинда у олдинга катта қадам ташлади ва нималарга қодир эканлигини исботлади", - деди мутахассис клуб матбуот хизматига.

Олдинроқ "Челси" ушбу мавсумдан кейин Саулни жамоасига қайтариб юбориши борасида хабарлар тарқалганди. У катта эхтимол билан ушбу мавсумни Лондон жамоасида ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal