

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Уэйн Руни гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Бу гол Руни учун МЮ либосидаги 250-гол бўлди. Шу тариқа, ҳужумчи "қизил иблислар"нинг афсонаси бўлган Сэр Бобби Чарльтоннинг натижасини янгилади. Собиқ футболчи МЮ сафида 758та ўйинда 249та гол уриб клубнинг барча давралар тўпурарлари рўйхатини бошқариб бораётган эди.




