Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти

Sherzod Nurmatov
18 авг 2025
ПСЖ ҳимоячиси Илья Забарний ва жамоа дарвозабони Матвей Сафонов деярли гаплашмаяпти.

Илья Забарний ва Матвей Сафонов деярли мулоқот қилмайди – уларнинг алоқаси минимал даражада. Футболчилар украиналикнинг трансферидан кейин фақат бир марта гаплашган. Шу билан бирга, Забарний ва Сафонов Instagram'да бир-бирини кузатиб бормайди. Янги келган ҳимоячи дарвозабон Сафонов ушбу мавсумда ПСЖда қолиши мумкинлигини билади ва бу муаммо туғдирмаслиги керак деб ҳисоблайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport