Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум

Khoja
21 май 2025
Флориан Вирц билан келишувга эриша олмаган “Манчестер Сити“нинг ёздаги трансфер мақсади ўзгарди.

“Шаҳарликлар“ “Ноттингем Форест“ ярим ҳимоячи Морган Гиббс-Уайт билан шартнома тузишни режа қилишган. “Манчестер Сити“ Гиббс-Уайтни мавсум охирида жамоани тарк этадиган Кевин Де Брюйне ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз ўрнига “Ноттингем“ EЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, етакчисини яхши суммага сотишни режа қилган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 10 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com