

"Goal" хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига "Эвертон" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Мерсисайд клуби колумбиялик билан 4 йиллик шартномага имзо чекишга тайёр турибди.
Олдинроқ Родригеснинг ўзи ҳам "ирислар" таркибига кўчиб ўтиб, Карло Анчелотти қўл остида ўйнашга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Шунингдек, унинг хизматларига "Интер Майами" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Хамеснинг "Реал" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.



