Хосеп Гвардиола: «Сафарда гол урмасак ЕЧЛни тарк этамиз»

Narzulla Saydullayev
22 фев 2017
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Монако»га қарши ўйиндан сўнг (5:3) ўз фикрларини билдирди.

«Қарама-қаршилик тақдири ҳал бўлмади. Биз ғаройиб жамоага қарши ўйнадик, натижадан қониқдим. Кўплаб футболчилар учун бу ЕЧЛдаги биринчи ўйин бўлди.

Миллионта гол урадиган жамоа бўлса бу «Монако». Улар жуда катта куч билан ҳужум қилишди. Хато қилдик, аммо таслим бўлмадик. «Монако»га қарши ўйинда қайси жамоа гол ўтказмаслигини кўрмоқчиман. Сафарга кўпроқ гол уриш учун борамиз. Агар сафарда гол урмасак ЕЧЛдан чиқиб кетами – дейди Гвардиола.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com