Заммер: "Бавария"нинг асосий мақсади - Бундеслигада ғалаба қозониш"

Aslanov Jasurbek
2 июл 2015
"Бавария" спорт директори Маттиас Заммер жамоанинг янги мавсумдаги мақсадини маълум қилди.

"Бундеслига тарихида ҳеч бир клуб кетма-кет тўрт маротаба чемпион бўлмаган. Бу биз учун жуда ажойиб натижа бўлар эди. Чемпионатдаги ғалаба - биринчи даражали мақсадимиз. Чемпионлар лигаси ва Германия Кубогидаги муваффақият кўп нарсага боғлиқ. Агар ҳар биримиз ўз ишимизни яхши уддаласак, совринлар бизни куттириб турмайди" - дейди Заммер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com