

Учрашувда “Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович дублга эришди. Златан иккинчи бўлимда сон мушакларини жароҳатлаб олгани боисдан унинг ўрнига ўйинни Лоренсо Коломбо давом эттирди. Футболчининг жароҳати борасида тиббий текширувлардан сўнг расмий маълумот берилади.
Ибрагимович А Cерия жорий мавсумида 6 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



