Альфонсо Дэвис КОНКАКАФда йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Alisher
7 май 2023
"Бавария" ва Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис КОНКАКАФ талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бу 22 ёшли канадалик учун кетма-кет иккинчи совриндир. Буни олдинроқ фақатгина коста-рикалик Кейлор Навас уддалаган. Дэвис Канада терма жамоаси билан бирга Қатардаги ЖЧ-2022 саралашидан ўтди.

Дэвис жорий мавсум "Бавария" сафида 38та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: bundesliga.com