"Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги бир қанча фактлар

Бугун Супелиганинг 6-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси ўтказилди.

Унда "шерлар" 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ўзаро ўйинларга кўра турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди.

Ушбу баҳсдан кейинги бир қанча маълумотларни келтириб ўтамиз:

- "Пахтакор" кетма-кет учинчи мавсум "Нефтчи" майдонида ғалабага эришди.

- Ушбу уч учрашувда "Нефтчи" гол ҳам урмади, 0:2, 0:4, 0:1.

- "Нефтчи" майдонида ўтган сўнгги 7 ўйинда мезбонлар фақатгина бир марта ғалаба қозонган - 2023 йилда 2:1.

- "Нефтчи" "Пахтакор" билан сўнгги 10 ўзаро ўйинда 4та гол урди.

- Ушбу мағлубият "Нефтчи" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Жамоа илк марта мавсумда гол ура олмади.

- "Пахтакор" "Нефтчи" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги ғалабалари орасидаги фарқ 10тага етди: 22-32.


Манба: championat.asia