

Нидерландиялик мутахассис ҳужум чизиғида камчиликни тўлдириш учун Қатардаги мундиалда Нидерландия терма жамоасининг муваффақиятли иштирокида муносиб ҳисса қўшиб, гуруҳ босқичининг барча уч ўйинида гол урган ҳамюрти Коди Гакпони таркибга қўшиб олишни хоҳлайди.
"Қизил иблислар" ёзда 23 ёшли форвардга расман қизиқиш билдирган эди. Энди Гакпо учун январда қаттиқ курашишга тўғри келади.
ПСВ форвардига Англия Премьер-лигасининг бир қатор топ-клублари, жумладан, "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эйндховен клуби эса ёш иқтидор эгасини мавсум сўнгига қадар қўйиб юбормоқчи эмас.



