"Эвертон" ва "Лион"га "Ювентус" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
6 янв 2020
"Эвертон" ва "Лион" томонидан "Ювентус" футболчиси Адриен Рабьога қизиқишлар бўлмоқда.

"Telefoot" хабарига кўра, клублар Адриен Рабьони қайтариб бериш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштиришмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Евро-2020га қадар ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.

Айни дамда "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти францияликнинг жамоага ўтишини жуда ҳам истамоқда. У ПСЖда Рабьо билан бирга ишлаган.

Рабьо ушбу мавсумда "Юве" таркибида А Сериянинг атиги 9 ўйинида қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telefoot