

"Биз яхши ҳолатдамиз: лигада етакчимиз, Англия Кубоги чорак финалидамиз ва албатта Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқдик. Менимча, ҳозир яхши даврни бошдан кечирмоқдамиз.
Жамоа аъзоларининг аксарият қисми – соврин ютган йигитлар. Ушбу мавсумда ҳар биримиз Чемпионлар Лигасида зафар қучиш ҳақида ўйлаяпмиз, бунга шубҳам йўқ. Албатта, биз иштирок этаётган ҳар бир турнирда ғалаба қозонсак, ажойиб бўларди. Ҳали ютмадик, аммо бу онгимизда сақланиб турибди", – деди Грилиш.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Чемпионлар Kигаси 1/4 финалида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси билан баҳс олиб боради.



