ПСЖ Икардини "Галатасарой"га тўлиқ сотиб юборди

Aziz Tukhtamuradov
29 июл 2023
Мауро Икарди тўлиқ "Галатасарой" футболчисига айланди.

ПСЖ бу ҳақида расман маълумот берди. Турклар аргентиналик футболчи учун 10 миллион евро тўлашди. Шартнома эса 3 йилга мўлжалланган. 

Маълумот учун, ПСЖ Икардини 2020 йилда 50+8 миллион евро эвазига сотиб олганди. 

Икарди ўтган мавсумни ҳам "Галатасарой"да ижара асосида ўтказганди. У чемпионат доирасида 24 та ўйинда 22 та гол урди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: psg.fr